Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.4%3.4K avg views
Posting 2.5/day last 1 day ago
Reactions per 1K views 0.0

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев ✍️Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилган ўзгаришларга юқори баҳо берди. У Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келган даврдаги вазият билан бугунги ҳолат ўртасида катта фарқ борлигини таъкидлади. “Шавкат Миромонович Ўзбекистонга раҳбарлик қилишни бошлаганида вазият бутунлай бошқача эди. Буни Ўзбекистон фуқаролари ҳам, биз ҳам жуда яхши биламиз. Шу сабабли у мамлакатни ривожланиш йўлига қўйиш ҳамда давлатнинг иқтисодий жиҳатларини нолдан шакллантириш учун катта куч билан ишлашига тўғри келди”, — деди Илҳом Алиев. Озарбайжон раҳбари саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишларга ҳам тўхталди. “Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз — жаҳон ҳамжамиятининг жуда ҳурматга сазовор аъзосига айланган Ўзбекистонни. Саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар жуда тезкор ва самарали ҳал этилмоқда”, — деди у. Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари учун ҳам муҳим замин яратган. “Шавкат Мирзиёев ва унинг жамоаси томонидан Ўзбекистон учун қилинган ишлар ва бу ислоҳотлар бўлмаганида, бирорта ҳам ҳамкорлик лойиҳасини амалга оширишнинг имкони бўлмасди”, — деди Озарбайжон Президенти. Шунингдек, у Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келгунига қадар икки мамлакат ўртасида бирорта ҳам қўшма лойиҳа бўлмаганини таъкидлади. Айни пайтда томонлар ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилган. Илҳом Алиев бу кўрсаткични узоқ муддатли орзу эмас, балки яқин икки йилда амалга ошадиган натижа сифатида баҳолади. “Бугун биз 1 миллиардлик товар айланмаси ҳақида гаплашяпмиз. Бу қандайдир узоқ муддатли орзу эмас, яқин икки йилда амалга ошадиган ишдир”, — деди у. ✔️Озарбайжон раҳбари икки томон иқтисодиёти эҳтиёж сезаётган соҳалардаги инвестиция лойиҳалари ва ўзаро сармоялар ҳам муҳокама қилинганини қайд этиб, бундай ҳамкорлик икки давлатнинг параллел равишда ривожланиши натижасида юзага келганини қайд этди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K24 Aug 06:3014 Nov 00:161.2K24 Aug 06:30: 0 views14 Nov 00:16: 1,240 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
24 Aug 2026, 06:300
14 Nov 2026, 00:161.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.