Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

@islommarkazi · news · Belarusian · active

🎁 https://ttt.tg/@islommarkazi/gift Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий саҳифаси Official page of the Islamic Civilization Center in Uzbekistan Официальная страница Центра исламской цивилизации в Узбекистане @Markazgamurojaatbot

Subscribers 5.3K Subscribers, last 30 days: 5.1K → 5.2K +20 24h
Reach per post (ERR) 40.0%2.1K avg views
Posting 10.0/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 2.2 🔥 👍 👏
  1. #кун_ҳикмати Эй биродар, бўлса идрокинг мудом, Элда бўлгин доимо ширин калом! Хўмрайиб ҳар кимса аччиқ сўзлагай, Дўстлари ундан қочишни кўзлагай! ✍️ Фаридиддин Аттор Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  2. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов иштирокида Марказнинг илмий ходимлари билан тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Марказ томонидан тайёрланаётган янги нашрлар билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Кун тартибига киритилган масалалар ижроси ва китобларнинг жорий жараёнлари кўриб чиқилди. Муҳокама жараёнида ҳар бир нашр бўйича амалга оширилаётган ишлар, белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати ва мавжуд масалалар таҳлил қилинди. Мавжуд масалаларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш учун қўшимча топшириқлар берилди. Шунингдек, китобларни белгиланган муддатларда ва сифатли нашр этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ҳар бир нашр учун масъул ходимлар бириктирилиб, белгиланган вазифалар ижроси бўйича масъулият ва назорат масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  3. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ — ИЛМИЙ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Халқаро медиафорум доирасида ўрнатилган янги алоқалар энди аниқ илмий-маданий лойиҳаларга айлантирилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилишида форум натижалари таҳлил қилиниб, хорижий ОАВ ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Париж шаҳридаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида махсус тақдимот, халқаро илмий-амалий конференция ва кўргазма ўтказишга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳалар орқали Ўзбекистон заминида шаклланган илм-фан, маърифат ва исломий маданий мероснинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини халқаро илмий жамоатчиликка янада кенгроқ танитиш мақсад қилинмоқда. 📌Батафсил — iccu.uz ___________________ НОВЫЕ НАПРАВЛЕНИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО СОТРУДНИЧЕСТВА ОБСУДИЛИ НА ЗАСЕДАНИИ УЧЁНОГО СОВЕТА Новые контакты, установленные в рамках международного медиафорума, теперь получают развитие в виде конкретных научно-культурных проектов. На очередном заседании Учёного совета Центра исламской цивилизации в Узбекистане были подведены итоги форума, обсуждены вопросы расширения сотрудничества с зарубежными СМИ и научными учреждениями, а также подготовки к проведению специальной презентации, международной научно-практической конференции и выставки в штаб-квартире ЮНЕСКО в Париже. Эти проекты призваны шире представить международному научному сообществу роль науки, просвещения и исламского культурного наследия, сформировавшихся на территории Узбекистана, в развитии мировой цивилизации. 📌Подробно—iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  4. #Маърифат_акс_садоси Асрлар оша инсоният тафаккурига йўл кўрсатиб келаётган буюк илмий мерос бугун яна жаҳон эътиборида. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг муаллифлик ташаббуси асосида яратилган «Маърифат акс-садоси» ҳужжатли фильмлар туркумида «Оскар» мукофоти соҳиби, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида Ислом цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилинади. Уларнинг математика, астрономия, тиббиёт ва бошқа илм-фан соҳаларидаги кашфиётлари орқали Шарқдан дунёга таралган маърифат ва тафаккур салоҳияти намоён бўлади. 📌Батафсил видеода 👆 ___________________ Великий научный потенциал, который на протяжении веков служил ориентиром для человеческой мысли, сегодня вновь оказался в центре внимания мировой общественности. В документальном цикле фильмов «Эхо просвещения», созданном Центром исламской цивилизации в Узбекистане по авторской инициативе Президента Республики Узбекистан, с участием известного британского актёра, лауреата премии «Оскар» Бена Кингсли рассказывается о жизни и научном наследии великих учёных, внесших огромный вклад в развитие исламской цивилизации. Через их открытия в области математики, астрономии, медицины и других наук раскрывается интеллектуальный и просветительский потенциал, который из Востока распространился по всему миру. 📌Подробности в видео 👆 Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  5. 📢📢📢📢📢 Ҳурматли ташриф буюрувчилар! 2026 йил 21–22 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Қуръони карим залида Усмон Мусҳафига реставрация ишларини амалга ошириш ҳамда Мусҳаф жойлаштирилган витринадаги махсус ҳимоя ойнасини янгилаш ишлари олиб борилади. Мазкур ишлар жараёнида Усмон Мусҳафи хавфсизлик ва сақлаш талабларига мувофиқ равишда Қуръони карим залидаги витринадан вақтинча олиниб, махсус фондга жойлаштирилади. Шу муносабат билан 21–22 сентябрь кунлари Усмон Мусҳафини Қуръони карим зали экспозициясида кўриш имкони бўлмайди. Реставрация ва техник ишлар якунлангач, Усмон Мусҳафи белгиланган тартибда яна ўз жойига қайтарилади. Ташриф буюрувчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz

  6. edited

    #Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲАҚИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАРДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЯРАТИЛГАН БУЮК МЕРОС Бола ҳуқуқлари ҳақидаги замонавий қарашлар шаклланишидан асрлар аввал, Мовароуннаҳр заминида бир аллома болани шахс сифатида тан олиш, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамият масъулияти ҳақида ёзган эди. XII–XIII асрларда яшаган Маждуддин Уструшанийнинг «Жомиъ аҳком ас-сиғор» асари нафақат фиқҳ илми, балки умумбашарий ҳуқуқий тафаккур тарихида ҳам муҳим ўрин тутади. 📌Батафсил видеода 👆 Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz

  7. +5

    «ҲАР БИР ЗАЛДА СИЗ ЎША ДАВРГА ТОМ МАЪНОДА ШЎНҒИЙСИЗ» : ХОРИЖИЙ МЕҲМОНЛАР МАРКАЗ ҲАҚИДА Ислом цивилизацияси маркази хорижий меҳмонлар учун нафақат тарихий экспонатлар жамланган маскан, балки асрлар оша саёҳат қилиш имконини берувчи замонавий илмий-маърифий маконга айланмоқда. Бу ерда қадимий цивилизациялар, аждодлар ҳаёти ва Ислом маданияти тарихи интерактив технологиялар орқали қайта жонланиб, ташриф буюрувчиларга ўтмишни шунчаки томоша қилиш эмас, балки уни ҳис қилиш ва англаш имконини беради. Халқаро анжуман доирасида Марказга ташриф буюрган Қозоғистон, Литва, Франция ва Озарбайжон вакиллари ҳам унинг улкан кўлами, бой мероси ва замонавий экспозицияларидан катта таассурот олди. 📌Батафсил — iccu.uz ___________________ «В КАЖДОМ ЗАЛЕ ВЫ В БУКВАЛЬНОМ СМЫСЛЕ ПОГРУЖАЕТЕСЬ В ТУ ЭПОХУ»: ИНОСТРАННЫЕ ГОСТИ О ЦЕНТРЕ Центр исламской цивилизации становится для иностранных гостей не просто местом, где собраны исторические экспонаты, а современным научно-просветительским пространством, позволяющим совершить путешествие сквозь века. Здесь древние цивилизации, жизнь предков и история исламской культуры оживают благодаря интерактивным технологиям, предоставляя посетителям возможность не просто увидеть прошлое, но и почувствовать и осмыслить его. Представители Казахстана, Литвы, Франции и Азербайджана, посетившие Центр в рамках международной конференции, также получили яркие впечатления от его масштабов, богатого исторического наследия и современных экспозиций. 📌Подробно—iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  8. edited

    #Илмий_платформа_тадқиқотлари ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ИЛМИЙ ПЛАТФОРМАСИДА ЯНГИЛИК❗️ Ислом цивилизацияси маркази энди нафақат тарихий мерос намойиш этиладиган маскан, балки янги илмий изланишлар олиб бориладиган тадқиқот майдонига ҳам айланмоқда. Марказда PhD ва DSc илмий даражаларини олиш учун қабул йўлга қўйилиб, Ислом тарихи ва манбашунослиги йўналишида тадқиқот олиб бориш истагидаги олимлар учун янги имконият яратилмоқда. 📌Батафсил — iccu.uz 📌Батафсил — iccu.uz ___________________ НОВОСТЬ НА НАУЧНОЙ ПЛАТФОРМЕ ЦЕНТРА ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ В УЗБЕКИСТАНЕ❗️ Центр исламской цивилизации становится площадкой для представления исторического наследия и проведения новых научных исследований. В Центре организован приём соискателей для подготовки к получению учёных степеней PhD и DSc. Это открывает новые возможности для учёных, желающих проводить исследования в области истории ислама и источниковедения. 📌Подробно—iccu.uz 📌Подробно—iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  9. #кун_ҳикмати Муҳаббатсиз киши одам эмасдур, Гар одамсен, муҳаббат ихтиёр эт. ✍️Нодира Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz

  10. #бир_экспонат_бир_ҳикоя #Илмий_платформа_тадқиқотлари АНАДОЛУНИНГ XV АСРГА ОИД ЖАНГОВОР МЕРОСИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ЭКСПОЗИЦИЯСИДА XV асрга оид Анадолу зирҳи — жанг майдонида отлиқ жангчини ҳимоя қилган оддий ҳарбий анжом эмас, балки ўрта асрлар ҳарбий маданияти ва заргарлик-ҳунармандлик маҳоратини ўзида мужассам этган ноёб тарихий ёдгорликдир. Бугун ушбу бронза оёқ зирҳи Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилмоқда. 📌Батафсил — iccu.uz ___________________ БОЕВОЕ НАСЛЕДИЕ АНАТОЛИИ XV ВЕКА В ЭКСПОЗИЦИИ ЦЕНТРА ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ Анатолийский доспех XV века – уникальный исторический памятник, в котором нашли отражение военная культура Средневековья и высокое мастерство ювелиров и ремесленников того времени. Доспех предназначался для защиты всадника на поле боя и являлся важной частью воинского снаряжения своей эпохи. Сегодня этот бронзовый доспех для ног представлен в экспозиции Центра исламской цивилизации. 📌Подробно—iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  11. #Илмий_оммабоп_суҳбат Ибн Сино саратондан вафот этганми? У нега ўзини даволай олмаган? 57 йиллик умри давомида қарийб 500 га яқин асар яратган, тиббиёт, фалсафа ва илм-фаннинг кўплаб соҳаларига беқиёс ҳисса қўшган буюк аллома — Абу Али ибн Сино ҳаёти ҳамон кўплаб саволларга бой. Унинг умри саргардонлик, сафарлар, сиёсий беқарорлик ва турли синовлар ичида кечган. Илмга бағишланган ҳаётида оила ва шахсий ҳаётга қанчалик ўрин берилгани ҳақида ҳам қизиқ маълумотлар мавжуд. Аммо қомусий олимнинг ҳаётида энг кўп баҳсларга сабаб бўладиган жиҳат унинг сўнгги кунлари ва вафоти. ❓ Ибн Сино 57 йиллик умри давомида қарийб 500 га яқин асар яратган. Бу қанчалик тўғри? ❓400 йилга яқин Европа университетларида асосий тиббий дарсликлардан бири сифатида ўқитилган ва 40 марта қайта нашр этилган — «Тиб қонунлари» асари ҳақида нималар биламиз? ❓Ибн Сино ҳақиқатдан ҳам саратондан вафот этганми? ❓ Буюк табиб нега ўзини даволай олмаган? ❓ Ибн Сино ўз жонига қасд қилганми ёки бу шунчаки тарихда қолган ривоятми? ❓ Саргардонликда ўтган умри ва оғир синовлар унинг тақдирига қандай таъсир қилган? Ушбу суҳбатда Ибн Синонинг илмий мероси, шахсий ҳаёти, сўнгги кунлари ва ўлими билан боғлиқ энг қизиқ ва баҳсли саволлар тарих фанлари доктори, профессор Сурайё Каримова билан муҳокама қилинади. Тўлиқ интервьюни томоша қилинг, буюк алломанинг сиз билмаган қирраларини биргаликда кашф этамиз. 📌Батафсил YouTube саҳифамизда (1-қисм) Ислом цивилизацияси марказининг Youtube'даги расмий каналига обуна бўлинг ва илмий-маърифий суҳбатларни ўтказиб юборманг! Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  12. repost
    +6

    Koreya Respublikasi Prezidentining “Chong Va De” qarorgohida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevni rasmiy kutib olishga bagʻishlangan tantanali marosim boʻlib oʻtdi. — В резиденции Президента Республики Корея «Чонг Ва Дэ» состоялась торжественная церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева. #Mirziyoyev #tashrif #Koreya #marosim Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

  13. #Илмий_платформа_тадқиқотлари Бухорода адолат тимсолига айланган «Етти қози» Инсоният тафаккури ва турли маданиятлар тарихида «етти» сони алоҳида рамзий маънога эга бўлиб, мукаммаллик, тартиб ва уйғунлик тушунчалари билан боғланган. Ислом цивилизацияси тарихида ҳам «етти» сони ўзига хос илмий-маънавий мазмун касб этган. Мовароуннаҳр илмий муҳитида шаклланган «ал-қузот ас-сабъа» — «Етти қози» феномени минтақа ҳуқуқий тафаккури ва адолат тамойилларининг юксак даражада ривожланганидан далолат беради. Бухорода илм-маърифат, тақво ва адолати билан танилган етти нафар буюк фақиҳ тарихда «Етти қози» номи билан машҳур бўлган. Улар турли даврларда яшаган бўлсалар-да, қабрлари Бухородаги Чор Бакри Бухоро мажмуасида жойлашган. Шу боис бу маскан «Мазорот ал-қузот ас-сабъа» («Етти қози мозорлари») номи билан ҳам танилган. Бу мавзу «Бухоронинг етти қозиси: Биринчи Ренессанс даври ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин намоёндалари» мақоласида тарих фанлари доктори Муслим Атаев томонидан кенг ёритилган. Унда «Етти қози» феноменининг шаклланиши, Бухоро ва Уструшана илмий муҳитининг ўзаро алоқаси ҳамда фақиҳларнинг ҳуқуқий тафаккур ривожига қўшган ҳиссаси таҳлил қилинган. Етти қози Бухоро ва Мовароуннаҳрда адолат, илм ва ҳуқуқий тафаккурнинг асрлар оша яшаб келаётган тимсоли. 📌Батафсил — iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  14. #кун_ҳикмати Васл истама ҳажр ранжи чекмай, Ким комини топти бериёзат. ✍️Комил Хоразмий Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz

  15. #эътироф «Бизда бу ҳамма нарса ўзимизники!» — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларини томоша қилар экан, аждодларимиздан қолган бебаҳо меросни кўриб, ғурур ва ҳаяжонини яшира олмади. Актриса Марказни Дубай ва Франциядаги машҳур музейлар билан қиёслаб, бу ердаги тарихий бойликларнинг нафақат кўлами, балки тақдим этилиш даражаси ҳам юксак эканини таъкидлади. Унинг сўзларида эса асрлар давомида яратилган меросини энди янада чуқурроқ англаётган авлоднинг фахри ва ҳаяжони мужассам. 📌Батафсил видеода 👆 Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  16. #ОАВ_биз_ҳақимизда ЭЛЧИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ 📺"Sevimli TV" телеканали, "Zamon" информацион дастури Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  17. #кун_ҳикмати Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл, «қўрқма», «зарари йўқ», «зиёни йўқ», деб юпатувчилардан узоқроқда бўл. ✍️Маҳмуд Замахшарий Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz

  18. #эътироф #Илмий_платформа_тадқиқотлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-босқич талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, уни мамлакатнинг уч минг йилдан ортиқ тарихини, бой илмий-маърифий мероси ва Ислом цивилизациясидаги ўрнини яхлит тарзда намоён этувчи ноёб мажмуа сифатида баҳоладилар. Улар, айниқса, Марказга хорижлик меҳмонларнинг қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаб, музей экспозициялари билан бир қаторда замонавий кутубхона ва тадқиқот имкониятлари илм аҳли ҳамда ёшлар учун муҳим манба бўлишини қайд этдилар. 📌Батафсил — iccu.uz ___________________ Студенты первого курса Ташкентского исламского института имени Имама Бухари посетили Центр исламской цивилизации в Узбекистане. Они высоко оценили Центр как уникальный комплекс, который в целостной форме представляет более чем трёхтысячелетнюю историю нашей страны, её богатое научное и просветительское наследие, а также значимый вклад в развитие исламской цивилизации. Студенты особо отметили растущий интерес иностранных гостей к Центру. По их мнению, наряду с музейными экспозициями современная библиотека и широкие возможности для научных исследований делают Центр важным источником знаний и ценным пространством для учёных, исследователей и молодёжи. 📌Подробно—iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  19. #эътироф Қатар Давлати Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, уни мамлакат ва жаҳон цивилизацияси тарихини бир маконда мужассам этган ноёб мажмуа сифатида баҳоладилар. Дипломатлар Марказ экспозицияларида Ўзбекистон заминида минг йиллар давомида шаклланган илм-фан, маданият ва цивилизацион алоқалар тарихи замонавий технологиялар ва ўзига хос услубда намойиш этилганини таъкидлаб, ушбу масканни «инсоният цивилизациясининг ҳужжатли хазинаси» дея атадилар. 📌Батафсил — iccu.uz ___________________ Представители Министерства иностранных дел Государства Катар посетили Центр исламской цивилизации в Узбекистане и высоко оценили его как уникальный комплекс, в котором в одном пространстве представлена история национальной и мировой цивилизации. Дипломаты отметили, что в экспозициях Центра с использованием современных технологий и оригинальных форматов представлена история развития науки, культуры и цивилизационных связей, формировавшихся на территории Узбекистана на протяжении тысячелетий. Они назвали Центр «документальным сокровищем человеческой цивилизации». 📌Подробно—iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

  20. Older posts