#Илмий_платформа_тадқиқотлари Бухорода адолат тимсолига айланган «Етти қози» Инсоният тафаккури ва турли маданиятлар тарихида «етти» сони алоҳида рамзий маънога эга бўлиб, мукаммаллик, тартиб ва уйғунлик тушунчалари билан боғланган. Ислом цивилизацияси тарихида ҳам «етти» сони ўзига хос илмий-маънавий мазмун касб этган. Мовароуннаҳр илмий муҳитида шаклланган «ал-қузот ас-сабъа» — «Етти қози» феномени минтақа ҳуқуқий тафаккури ва адолат тамойилларининг юксак даражада ривожланганидан далолат беради. Бухорода илм-маърифат, тақво ва адолати билан танилган етти нафар буюк фақиҳ тарихда «Етти қози» номи билан машҳур бўлган. Улар турли даврларда яшаган бўлсалар-да, қабрлари Бухородаги Чор Бакри Бухоро мажмуасида жойлашган. Шу боис бу маскан «Мазорот ал-қузот ас-сабъа» («Етти қози мозорлари») номи билан ҳам танилган. Бу мавзу «Бухоронинг етти қозиси: Биринчи Ренессанс даври ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин намоёндалари» мақоласида тарих фанлари доктори Муслим Атаев томонидан кенг ёритилган. Унда «Етти қози» феноменининг шаклланиши, Бухоро ва Уструшана илмий муҳитининг ўзаро алоқаси ҳамда фақиҳларнинг ҳуқуқий тафаккур ривожига қўшган ҳиссаси таҳлил қилинган. Етти қози Бухоро ва Мовароуннаҳрда адолат, илм ва ҳуқуқий тафаккурнинг асрлар оша яшаб келаётган тимсоли. 📌Батафсил — iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz