📢📢📢📢📢 Ҳурматли ташриф буюрувчилар! 2026 йил 21–22 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Қуръони карим залида Усмон Мусҳафига реставрация ишларини амалга ошириш ҳамда Мусҳаф жойлаштирилган витринадаги махсус ҳимоя ойнасини янгилаш ишлари олиб борилади. Мазкур ишлар жараёнида Усмон Мусҳафи хавфсизлик ва сақлаш талабларига мувофиқ равишда Қуръони карим залидаги витринадан вақтинча олиниб, махсус фондга жойлаштирилади. Шу муносабат билан 21–22 сентябрь кунлари Усмон Мусҳафини Қуръони карим зали экспозициясида кўриш имкони бўлмайди. Реставрация ва техник ишлар якунлангач, Усмон Мусҳафи белгиланган тартибда яна ўз жойига қайтарилади. Ташриф буюрувчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz