Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов иштирокида Марказнинг илмий ходимлари билан тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Марказ томонидан тайёрланаётган янги нашрлар билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Кун тартибига киритилган масалалар ижроси ва китобларнинг жорий жараёнлари кўриб чиқилди. Муҳокама жараёнида ҳар бир нашр бўйича амалга оширилаётган ишлар, белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати ва мавжуд масалалар таҳлил қилинди. Мавжуд масалаларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш учун қўшимча топшириқлар берилди. Шунингдек, китобларни белгиланган муддатларда ва сифатли нашр этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ҳар бир нашр учун масъул ходимлар бириктирилиб, белгиланган вазифалар ижроси бўйича масъулият ва назорат масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz