Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 22.7%7.9K avg views
Posting 9.0/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.4 👍 ❤ 🔥

🔴2027 йил бюджети: харажатлар даромаддан 48 триллион сўмга кўп, солиқ ставкалари ўзгармайди Ўзбекистонда 2027 йилги Давлат бюджети даромадлари 416 триллион сўм, харажатлари эса 464 триллион сўм бўлиши режалаштирилмоқда. Яъни харажатлар даромадлардан 48 триллион сўмга кўп бўлади. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Келгуси йилда ҳам бюджетнинг асосий қисми ижтимоий соҳаларга йўналтирилади. Хусусан: - Таълимга — 114,3 триллион сўм.Бу 2026 йилга нисбатан 14 триллион сўмга кўп. - Соғлиқни сақлашга — 61,4 триллион сўм. Бу йилгидан 12 триллион сўм кўп. - Маҳаллалар инфратузилмаси, бандлик, аҳоли даромадлари ва ижтимоий ҳимояга — 70 триллион сўм. Шу тариқа, таълим ва тиббиётнинг ўзига қарийб 176 триллион сўм ажратиш кўзда тутилмоқда. 2027 йил учун асосий иқтисодий прогнозлар ҳам эълон қилинди: - Ялпи ички маҳсулот ҳажми 232 миллиард долларга етиши; - Иқтисодиёт 7 фоизга ўсиши; - Инфляция 6 фоизгача пасайиши; - Олтинсиз экспорт қарийб 40 миллиард долларга етиши; - 65 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилмоқда. Муҳим жиҳати, 2027 йилда асосий солиқ ставкаларини оширмаслик кўзда тутилган. Бюджетга тушумларни кўпайтириш учун яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда солиқ ва божхона тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Президент бюджетнинг ҳар бир сўми аниқ натижа бериши кераклигини таъкидлади. Самарасиз харажатларни қисқартириш, давлат инвестициялари ва субсидиялари устидан назоратни кучайтириш топширилди. Қурилиш лойиҳаларига ажратилган бюджет маблағлари сарфини рақамли кузатиш тизими синовдан ўтказилади. Шунингдек, давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш ҳамда юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантириш устувор вазифалар қаторига киритилди. Расмий прогнозга кўра, 2026 йил якунида Ўзбекистон иқтисодиёти камида 8 фоизга ўсиб, ЯИМ 200 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Ҳозирча бу кўрсаткичлар бюджет лойиҳасига тегишли. Ҳужжат маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиниб, кейин Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K13 Nov 15:4014 Nov 05:314.5K13 Nov 15:40: 0 views14 Nov 04:16: 3,880 views14 Nov 05:31: 4,510 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
13 Nov 2026, 15:400
14 Nov 2026, 04:163.9K
14 Nov 2026, 05:314.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.