Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · active

Subscribers 34.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 22.7%7.9K avg views
Posting 9.0/day last 57 minutes ago
Reactions per 1K views 9.4 👍 ❤ 🔥
edited

🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K15K13 Nov 10:0914 Nov 04:1612.2K13 Nov 10:09: 0 views14 Nov 04:16: 12,200 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
13 Nov 2026, 10:090
14 Nov 2026, 04:1612.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.