🔴 Илм-фанга триллионлаб сўм сарфланган, аммо лойиҳаларнинг 98 фоизи қоғозда қолган Ҳисоб палатаси илм-фанга ажратилган давлат маблағлари қандай сарфланаётганини текшириб, жиддий муаммоларни аниқлади. - 2639 та амалий лойиҳадан бор-йўғи 13 тасининг амалий давоми бўлган. - 510 та лойиҳа илмий экспертизасиз, 269 таси молиявий экспертизасиз тасдиқланган. - Айрим лойиҳаларга хулоса бериш 287 кунгача чўзилган. - Қимматбаҳо лаборатория ускуналари уч йилдан ортиқ вақт ишлатилмай турган. - Бир хил мавзудаги тадқиқотларга қайта-қайта бюджет пули сарфланган. Давлат миллиардлаб пул ажратаётган бўлса, илм-фан натижаларини нега иқтисодиётда кўрмаяпмиз? Бу маблағлар самарадорлиги учун ким жавоб беради? 📌 Батафсил — Uzdiplomat.uz сайтида. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X