Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · active

Subscribers 34.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 22.7%7.9K avg views
Posting 9.0/day last 57 minutes ago
Reactions per 1K views 9.4 👍 ❤ 🔥

🔴Бухорода бензин ишлаб чиқариш икки баравардан зиёд оширилмоқчи ✔️АИ-92 ва АИ-95 бензини ҳам кўпаяди Бухоро нефтини қайта ишлаш заводини кенгайтириш учун 1,8 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилмоқда. Натижада заводда ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотлари ҳажми йилига 2,1 миллион тоннадан 4,6 миллион тоннага етиши режа қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни заводни модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича режалар билан танишди. Режага кўра, корхонада йилига 2,7 миллион тонна бензин, 1,24 миллион тонна дизель ва 500 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бунинг учун Хитой, Франция, АҚШ ва Озарбайжон компаниялари билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган. Қурилиш ишлари 2028 йилда бошланиши режалаштирилмоқда. Заводда «Евро-5» стандартига мос АИ-92 ва АИ-95 бензини ишлаб чиқариш учун яна 328 миллион долларлик алоҳида лойиҳа тайёрланган. У ишга тушса, йилига 1,1 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилади. Шунингдек, хориждан олиб келинадиган ёнилғи қўшимчаларига сарфланадиган маблағдан йилига 150 миллион долларгача тежаш мумкин бўлади. Лойиҳани 2029 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш мўлжалланган. Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида завод 1,5 миллион тоннадан зиёд хомашёни қайта ишлаган ва 2,2 триллион сўм соф фойда олган. Бу ўзгаришлар бензин нархига қандай таъсир қилади? Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ички бозорда ёнилғи таклифини ошириши мумкин. Аммо бензин арзонлашиши ёки арзонлашмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K13 Nov 04:5014 Nov 04:165.6K13 Nov 04:50: 0 views14 Nov 04:16: 5,560 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
13 Nov 2026, 04:500
14 Nov 2026, 04:165.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.