🔴Яна имтиёз ва яна пулдорларга ✔️Йирик инвесторлар учун ер ижараси аукционда ҳар квадрат метрга 1 доллардан бошланади. Улар 20 йил давомида ер ва мол-мулк солиғини ҳам тўламайди. Янги Тошкент ва Самарқанддаги «Ширин» массивида 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритадиган инвесторлар учун бир квадрат метр ерни ижарага олиш ҳуқуқи аукционга 1 доллардан қўйилади. Якуний нарх савдода аниқланади. Президентнинг 10 ноябрдаги фармонига кўра, қиймати 50 миллион доллар ва ундан юқори бўлган шаҳарсозлик лойиҳалари учун ер ижарасининг бошланғич нархи сармоя миқдорига қараб белгиланади. Сармоя қанча катта бўлса, бошланғич нарх шунча паст — бир квадрат метр учун 200 доллардан 1 долларгача. Бундай лойиҳаларга сармоя киритган инвесторлар 20 йил давомида ер ва мол-мулк солиғини тўламайди. Қурилган объектни сотиш ёки ижарага беришдан олинган фойда учун солиқ ставкаси ҳам 1 фоиз қилиб белгиланган. Бу ставка сармоя миқдорига қараб 5 йилдан 15 йилгача амал қилади. Фармонда жамоат эҳтиёжлари учун ери олиб қўйиладиган мулкдорларга компенсация тўлаш ҳам кўзда тутилган. Бунинг учун 15 декабргача Янги Тошкент дирекциясига 260 миллиард сўм, «Ширин» массиви дирекциясига 200 миллиард сўм — жами 460 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X