🔴Турдимов уч кунда бешинчи ректорни ишдан бўшатди ✔️Самарқанд ва Навоийда ҳам ректорлар бўшатилган Ўзбекистонда олий таълим муассасалари раҳбарлари ўртасидаги кадрлар ўзгариши давом этмоқда. 10–12 ноябрь кунлари камида бешта олийгоҳ ректори лавозимидан озод этилган. Навбатдаги ўзгариш Навоий давлат университетида кузатилди. Бу ҳақда бугун таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Навоий шаҳрида ўтказаётган йиғилишда маълум қилган. Муҳиддин Калонов 2024 йилдан буён Навоий давлат педагогика институтига раҳбарлик қилиб келган. Ундан аввал Тошкент давлат иқтисодиёт университетида проректор бўлиб ишлаган. Шунингдек Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори лавозими ҳам вакант сифатида очиб қўйилди. Баҳодир Холиқов 2024 йил 7 июнда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан институт ректори этиб тайинланган эди. Аввалроқ, Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов, Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда беш нафар ректор ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Эркинжон Турдимов 9 ноябрь куни бу маълумотларни рад этиб, бирорта ҳам ректорни ишдан олмаганини, фақат тўрт нафари қаттиқ огоҳлантирилганини билдирган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X