Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · active

Subscribers 34.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 22.7%7.9K avg views
Posting 9.0/day last 57 minutes ago
Reactions per 1K views 9.4 👍 ❤ 🔥

«Бирорта ректорни ишдан олмадим» деган Турдимов баёнотидан кейин учинчи ректорнинг кетгани хабар қилинди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов лавозимидан озод этилган. Университет сайтида раҳбар ўрни вакант турибди. Бундан аввал, 9 ноябрь куни Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов ўз хоҳиши билан ишдан кетган эди. 11 ноябрда эса Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов ҳам бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум бўлди. У 2019 йилдан буён университетни бошқариб келаётган эди. Қизиғи, 9 ноябрь куни таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов «Ҳали битта ректорни ҳам ишдан олмадим», дея беш нафар ректор лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган эди. Вазир тўрт нафар ректор қаттиқ огоҳлантирилгани ва уларнинг фаолиятини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини айтган эди. Шундан кейин икки ректорнинг лавозимдан кетгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди, энди эса учинчи ректор ҳақида хабар тарқалди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K12 Nov 09:4914 Nov 04:168.7K12 Nov 09:49: 0 views14 Nov 04:16: 8,690 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
12 Nov 2026, 09:490
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.