🔴“Тўловлар халқнинг бўйнига тушяпти” ✔️Журналист IMEI тўловини бекор қилишни сўради Журналист Тоштемир Худойқулов телефоннинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун олинадиган йиғимни камайтиришни сўради. Унинг айтишича, тадбиркор телефонни четдан олиб киришда қанча харажат қилса, шуни сотиш нархига қўшади. Харидор эса телефон олаётганда бу харажатларни ҳам ўз чўнтагидан тўлайди. Худойқулов «Малика» бозорини мисол келтирди. Унинг айтишича, у ерда iPhone 18 нархи тахминан 2 мингдан 2,5 минг долларгача боради. Журналист IMEI йиғими ҳам телефон нархига таъсир қилишини айтиб, бошқа давлатларда арзонроқ телефон учун нега Ўзбекистондаги харидор кўпроқ тўлаши керак, деган саволни қўйди. Муҳокамада 2 триллион сўм тўлангани ҳақида гап борганда ҳам Худойқулов бу пул охир-оқибат кимнинг ҳисобидан тушаётганига эътибор қаратди. «Оддий халқ тўлаяпти у пулни», — деди у. «Унда ҳамма бож тўловларини олиб ташлай қолайлик», — дея жавоб берди Божхона қўмитаси Стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси бошлиғи Фарход Олимжонов. Божхона қўмитаси мптбуот котиби икки тўловни фарқлаш кераклигини айтди. Унинг тушунтиришича, аввал телефонни четдан олиб кирганда божхона тўлови тўланади. Телефон божхонадан ўтгач, унинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида йиғим олинади. Йиғимни камайтириш ёки бекор қилиш мумкинми, деган савол эса очиқ қолди. Эслатма ўрнида:Айрим давлатларда телефоннинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш бепул. Масалан, Колумбияда бунинг учун телефон эгасидан пул олинмайди. Перуда ҳам четдан ўзи ишлатиш учун телефон олиб келган одам мобил операторга бориб, уни бепул рўйхатдан ўтказиши мумкин. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR)
22.7%7.9K avg views
Posting
9.0/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.4
👍 ❤ 🔥
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 12 Nov 2026, 08:58 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.5K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.