🔴 Автосалон ҳақидаги видео ортидан Demokrat.uz раҳбари ҳам, блогер ҳам 10 йилдан зиёдга қамалди Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 11 ноябрь куни Demokrat.uz нашри раҳбари, 28 ёшли Ф.М. ва блогер, 35 ёшли А.Ғ.га нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди. Суд ҳар иккисини товламачиликда айбли деб топди. Нашр раҳбари Ф.М. фирибгарлик ва ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи бўйича ҳам айбли деб топилди. Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 2025 йил 15 декабрда блогер А.Ғ. Сергели туманидаги автосалонлардан бири ҳақида видео тайёрлаб, интернетга жойлаган. Шундан сўнг Ф.М. видеони ижтимоий тармоқлардан ўчириш ва ОАВда эълон қилмаслик эвазига жабрланувчидан 50 минг доллар талаб қилган. ИИББнинг билдиришича, Ф.М. 2026 йил 10 февралда 17 минг доллар олаётган пайтда ушланган. Суд ҳукмига кўра, ҳар иккиси жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Суд жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни Ф.М.дан ундиришни ҳам белгилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X