Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · active

Subscribers 34.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 22.7%7.9K avg views
Posting 9.0/day last 57 minutes ago
Reactions per 1K views 9.4 👍 ❤ 🔥

🔴Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жазога тортилган. Уларнинг қарийб ҳар бешинчисига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Олий суд маълумотига кўра, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларининг тергов судьялари 662 237 нафар шахсга нисбатан 549 231 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиққан. Натижада 340 986 нафар шахс жаримага тортилган, 77 309 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Яна 71 450 нафар шахс ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод этилган. Энг кўп ишлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида кўрилган. Ҳуқуқбузарликларнинг асосий қисмини майда безорилик, ички ишлар ходимининг қонуний талабини бажармаслик, лицензиясиз йўловчи ташиш, ҳақорат қилиш, совуқ қурол олиб юриш, газ ва электрдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, маст ҳолда транспорт бошқариш каби ҳолатлар ташкил этган. Суд қарорларининг сезиларли қисми юқори инстанцияларда ўзгартирилган ёки бекор қилинган. Хусусан, апелляция тартибида 1 496 нафар, кассация тартибида эса 4 379 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қарорлар бекор қилинган. Яна минглаб шахсларга оид қарорлар ўзгартирилган. Ўтган йилда вазият қандай эди? Олий суднинг 2025 йил якуни бўйича статистикасига кўра, судларда 690 879 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўрилган ва 509 146 нафар шахсга жазо тайинланган. Шундан 415 531 нафар шахс жаримага тортилган, 91 663 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Ярашув сабабли жавобгарликдан озод этилганлар сони 121 906 нафарни ташкил этган. Шу тариқа, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида маъмурий қамоққа олинганлар сони ўтган йилнинг тўлиқ ўн икки ойлик кўрсаткичига яқинлашган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K12 Nov 05:4314 Nov 04:166.2K12 Nov 05:43: 0 views14 Nov 04:16: 6,230 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
12 Nov 2026, 05:430
14 Nov 2026, 04:166.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.