🔴Мирзиёев Марказий Осиё учун янги иқлим интеграцияси модели ва молиялаштириш механизмларини таклиф қилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган COP31 иқлим саммитида бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Аввало, Марказий Осиёнинг ягона иқлим интеграцияси моделини яратиш таклиф этилди. У музликларнинг эриши, сув танқислиги, қурғоқчилик ва бошқа экологик таҳдидларга қарши минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган. Жаҳон метеорология ташкилоти кўмагида табиий офатлардан эрта огоҳлантириш тизимини ташкил этиш, иқлим хавфлари бўйича маълумот алмашиш ва қўшма мониторинг механизмларини йўлга қўйиш ташаббуси билдирилди. Марказий Осиё учун янги молиялаштириш воситалари — имтиёзли грантлар, сув ресурсларига йўналтирилган «мовий» ҳамда қурғоқчил ҳудудлар учун «арид» молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Шунингдек, «Eco Expo» кўргазмасини доимий инвестиция ва технологиялар майдонига айлантириш, тупроқни тиклаш, чанг ва қум бўронларига қарши инновацион ечимларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Президент Ўзбекистоннинг иқлим соҳасидаги янги мақсадларини ҳам маълум қилди. Хусусан, 2035 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш, яқин тўрт йилда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 54 фоизга етказиш белгиланган. Бундан ташқари, мамлакатда чиқиндиларни бошқариш соҳасига 3 миллиард доллардан ортиқ инвестиция йўналтиришни назарда тутувчи стратегия жорий этилган. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2027 йилдан Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилишини таъкидлаб, трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришда ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR)
22.7%7.9K avg views
Posting
9.0/day
last 57 minutes ago
Reactions per 1K views
9.4
👍 ❤ 🔥
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 12 Nov 2026, 05:09 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 5.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.