Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 4 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Қирғизистонда қоғоз дарсликлар ўрнига ўқувчиларга планшет берилади Қирғизистонда келгуси 5–6 йил ичида мактаб ўқувчиларини қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Барча фанлар бўйича дарсликлар битта қурилмага жойлаштирилади. Планшетларни давлат ҳисобидан бериш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Олмўдүн тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, деб «Кабар» миллий ахборот агентлиги хабар берди. Мазкур ташаббус ота-оналарнинг болалар оғир мактаб сумкаларини кўтариб юриши, бу эса уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилаётгани ҳақидаги шикоятларидан сўнг билдирилган. «Беш йилдан кейин планшетларга ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу катта маблағ талаб қилади, бироқ улардан кўп марта фойдаланиш мумкин. Барча дарсликлар битта планшетга жойлаштирилса, ўқувчи математика, тарих, она тили ва адабиёт китобларидан бир қурилма орқали фойдалана олади. Давлат буни ўзи таъминлайди», — деган Жапаров. Қирғизистон маориф вазири Догдуркул Кендирбаева дарсликларнинг электрон шакллари ҳозир ҳам мавжудлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, ўқувчилар китобларни мактабда қолдириб, уй вазифаларини электрон нусхалар орқали бажариши мумкин. Шунингдек, Жапаров мактабларни дарсликлар билан таъминлаш учун 8,5 миллиард сом (қарийб 1,16 триллион ўзбек сўми) ажратиш тўғрисида фармон чиқарганини айтган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K9 Nov 10:3314 Nov 04:167.3K9 Nov 10:33: 0 views14 Nov 04:16: 7,340 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
9 Nov 2026, 10:330
14 Nov 2026, 04:167.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.