🔴Ўзбекистон ўнлаб давлатлар фуқароларига виза беришни чеклаганми? ✔️Хорижий нашрлар бу ўзгаришларни муҳокама қилмоқда Афғонистон, Нигерия ва яна ўнлаб мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон визасини бериш ҳамда мамлакатга кириш вақтинча чеклангани ҳақидаги маълумотлар хорижий нашрларда муҳокама қилинмоқда. Бироқ бу Ташқи ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига мос эмас. Нигериянинг "Peoples Gazette" нашри Ўзбекистон визаси учун мурожаат қилган нигериялик аёл рад жавобини олгани ҳақида ёзди. Нашрга кўра, ТИВга нисбат берилган жавобда Нигерия ва Жанубий Африка Республикаси фуқароларига вақтинчалик чекловлар жорий этилгани айтилган. Кейинчалик Vanguard ва "Daily Post ҳам бу ҳақда хабар тарқатди. Uzdiplomat.uz томонидан GETCA халқаро кўргазмаси сайти ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Афғонистон, Нигерия, Гана, Кения, Миср, Бангладеш, Ироқ, Эфиопия, Камерун, Сенегал, Сомали, Сурия, Ливия, Яман ва бошқа ўнлаб давлатлар фуқаролари учун ҳам шундай огоҳлантиришлар жойлаштирилгани аниқланди. Сайтда мазкур мамлакатлар фуқароларига виза бериш ва Ўзбекистонга кириш вақтинча чеклангани, истисно ҳолатларда элчихоналарнинг консуллик бўлимларига мурожаат қилиш мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ Ўзбекистон ТИВнинг расмий сайтида Миср, Бангладеш, Гана, Камерун ва Сенегал электрон виза олиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатида турибди. Қизиғи, GETCA сайтида Финляндия фуқаролари учун визасиз режим кўрсатилган бўлса-да, Финляндияга қарашли Аланд ороллари учун вақтинчалик чеклов ҳақида огоҳлантириш берилган. Шунга ўхшаш маълумотлар TransLogistica Uzbekistan ва TIHE кўргазмалари сайтларида ҳам учрайди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X