Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 4 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Одамларни текин маҳсулот тарқатиш ёки жуда арзон нархда сотиш орқали тадбирларга жалб қилиш яна бир ҳужжат билан тақиқланмоқда Ўзбекистонда реклама ва турли акциялар баҳонасида одамларни бепул озиқ-овқат, буюмлар ёки бошқа маҳсулотлар тарқатиш, шунингдек, товарларни ҳаддан ташқари арзон нархларда сотиш орқали оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши назарда тутилмоқда. Бу Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган «Оммавий тадбирларни ўтказиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган. Янги қоидаларда оммавий тадбирларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айтиш керакки, бундай чеклов аслида янгилик эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 360-сон қарори билан ҳам одамларни бепул ёки ҳаддан ташқари арзон маҳсулотлар орқали оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланган эди. Янги лойиҳада ушбу талаб оммавий тадбирларни ўтказишнинг янгиланган қоидалари доирасида назарда тутилмоқда. Яна қандай ўзгаришлар таклиф қилинмоқда? Лойиҳага кўра, 100 ва ундан ортиқ киши иштирок этадиган концертлар, фестиваллар, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш тартиби ҳам янгиланади. Жумладан, концерт ва спорт тадбирларига чипталар электрон шаклда сотилади. Бу чипталарни белгиланган нархдан қимматга қайта сотиш, қалбакилаштириш ва бир чиптадан қайта-қайта фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилиши керак. Ташкилотчилар тегишли рухсатномани олмасдан туриб тадбирни реклама қилиши, унинг санаси ва жойини эълон қилиши ёки чипта сотишига йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда ва улардан 500 метргача бўлган ҳудудда алкоголли маҳсулотлар савдосини чеклаш, очиқ майдонларда ҳар бир квадрат метрга биттадан ортиқ одам тўпланишига йўл қўймаслик таклиф этилмоқда. Одамлар оқимини кузатиш, тиқилинчларни олдиндан аниқлаш ва хавфли вазиятларнинг олдини олиш учун дронлардан ҳам фойдаланиш режалаштирилган. Қоидаларни бузган шахсларнинг оммавий тадбирларга кириши суд қарори билан вақтинча чекланиши мумкин. 2027 йилдан бошлаб бундай шахсларнинг электрон ҳисоби юритилиши кўзда тутилмоқда. Янги тартиблар тўйлар, оилавий маросимлар, юбилейлар ва аза маросимларига татбиқ этилмайди. Қарор лойиҳаси 20 ноябрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K8 Nov 08:0014 Nov 04:166.5K8 Nov 08:00: 0 views14 Nov 04:16: 6,530 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
8 Nov 2026, 08:000
14 Nov 2026, 04:166.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.