Бугун ҳаво 27 даражагача исийди, эртадан эса совуқ кунлар бошланади 8 ноябрь куни Ўзбекистонда илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланади. Бироқ эртадан ҳаво совий бошлайди, 10–11 ноябрь кунлари эса ҳарорат сезиларли пасаяди. «Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22–27 даража, Тошкентда 25–27 даража илиқ бўлади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 9 ноябрдан ҳаво совиши бошланади.10–11 ноябрь кунлари кўплаб ҳудудларда ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда тунги ҳарорат −1…−2 даражага, шимолда эса −7 даражагача тушиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X