Кун совиши билан яна газга чеклов бошланади... Метан заправкалар фаолияти қисқартирилиши мумкин Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан яна газ таъминотига чекловлар қўйилиши мумкин. Энергетика вазирлиги зарурат туғилса, метан қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланишини маълум қилди. «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 9–11 ноябрь кунлари мамлакатда ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат шимолда кечаси −7 даражагача, бошқа айрим ҳудудларда эса −1…−2 даражагача тушиши мумкин. Вазирликка кўра, совуқ кунларда газ, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари, мактаблар, боғчалар ва шифохоналарга етказиб берилади. Метан заправкаларга чекловлар заруратга қараб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвал асосида жорий этилади. Бу ҳақда ҳайдовчилар олдиндан огоҳлантирилиши айтилмоқда. Шундай қилиб, ҳаво совиши билан метан заправкаларда яна чекловлар бўлиши мумкин. Бироқ вазирлик ҳозирча улар қачон ва қанча муддатга жорий этилишини маълум қилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X