🔴Бугун ва эртага ноқонуний ишлатиш ҳолатлари бўйича рейдлар ўтказилиши мумкин ✔️Меҳнат инспекцияси иш вақтидан кейинги мажбурий меҳнатни ҳам текширадими? 7–8 ноябрь кунлари ходимларни дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари ишлатиш ноқонуний. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекциясининг огоҳлантириши тарқалди. Унда ходимларни шанба-якшанба кунлари қонунга хилоф равишда ишга жалб қилиш, иш вақти тугаганидан кейин розилигисиз олиб қолиш ёки таҳдид орқали ишлатиш қонунбузарлик экани эслатилган. «Давлат меҳнат инспекцияси меҳнат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилади», дейилади хабарда. Аммо савол туғилади, меҳнат инспекцияси фақат дам олиш кунларидаги қонунбузарликларни текширадими ёки оддий иш кунларида ҳам ходимларни белгиланган вақтдан кейин ишлатиш ҳолатларини назорат қиладими? Масалан, Юнусобод тумани ҳокимлиги кеча тунда аҳоли мурожаатларини ҳудудларга чиқиб ўрганаётгани ҳақида хабар берди. Ҳокимлик вакиллари тунги соат 23:00 дан кейин ҳам аҳоли билан учрашувлар ўтказаётгани тасвирларда акс этган. Ҳокимга бир неча ташкилотлар ходимлари ҳам ҳамрохлик қилган. Албатта, аҳоли муаммоларини ўрганиш муҳим. Бироқ бу жараёнга жалб этилган ходимларнинг ҳам дам олиш ҳуқуқи бор. Бу каби тонгдан тунга уланадиган фаолият бугун фақат бу ҳокимлик эмас, бошқа давлат идораларида ҳам бор. Хўш, меҳнат инспекцияси оддий иш кунларида соат 18:00 дан кейин, ҳатто тунги 23:00 гача давом этадиган хизмат фаолиятини ҳам ўрганадими? Бундай ишга жалб этилган ходимларга қўшимча ҳақ тўланиши назорат қилинаяптими? Зеро, меҳнат қонунчилиги фақат шанба ва якшанба кунлари эмас, ҳафтанинг барча кунларида амал қилиши керак. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 4 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 7 Nov 2026, 05:16 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.1K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.