🔴Марат Ҳамдамов ушланди: «Imarat Development» ишида икки киши гумонланмоқда «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов жиноят ишига гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Тошкент шаҳар ИИББнинг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур иш доирасида жами икки киши ушланган. Аввалроқ компания раҳбариятига нисбатан фирибгарлик ҳамда нодавлат ташкилотлар мансабдор шахсларининг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиши ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган. ИИББ маълумотига кўра, уйлар Тошкент шаҳрида эмас, Қуйичирчиқ туманида қурилишидан норози бўлган айрим харидорлар тўлаган маблағларини қайтаришни сўраган, бироқ пуллар қайтарилмаган. Ҳамдамов эса бундан аввалги видеомурожаатларида компанияни ундан тортиб олишга уринишлар, ўзи ва оиласига нисбатан таҳдидлар бўлаётганини даъво қилган. Ушбу баёнотлар тадбиркорнинг позицияси бўлиб, уларнинг тасдиқлангани ҳақида маълумот йўқ. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X