🔴Миграция агентлиги ёпиладими? ✔️Хорижга ишга жойлаштириш хусусий секторга тўлиқ ўтказилади Ўзбекистонда 2027 йилдан фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш вазифаси энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ топширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда маълум қилди. Янги тизимга кўра, хорижда юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун хусусий агентликка 1,5 миллион сўм рағбат пули тўланади. Шунингдек, ёшларни касб ва тилга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади. Хориждан жалб қилинган ўқитувчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, ўқув жиҳозлари божхона божидан озод қилинади. Президент бир ой ичида тегишли қарор лойиҳасини киритиш, 2027 йилда эса Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолиятини йўлга қўйишни топширди. Миграция агентлигининг 21 октябрда эълон қилган рейтингига кўра, баҳоланган 47 та хусусий бандлик агентлигидан 40 таси қониқарсиз, 4 таси қониқарли, фақат 3 таси яхши баҳо олган. Бирортаси намунали деб топилмаган. Бундан ташқари, октябрь ойида Миграция агентлиги хусусий ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги, хизматлар кечикиши ва ишга жойлаштирилмаган фуқароларга пуллар қайтарилмаслиги билан боғлиқ шикоятларни муҳокама қилган. Амалда агентлик фуқароларни хорижга ишга юбориш билан бирга, хусусий бандлик агентликларини лицензиялаш, назорат қилиш ва чет элдаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини ҳам бажаради. Ҳозирча давлат Миграция агентлигини тугатиш ҳақида қарор эълон қилинмаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 7 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 2 Nov 2026, 09:05 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.