🔴 Ўзбекистонда одамлар таҳлиллардан кўра кўпроқ янгилик, хабарларни кузатмоқда Масс-медиа фонди «Ижтимоий фикр» ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказган сўровда иштирокчиларнинг 70,3 фоизи янгиликлар ва ахборот дастурларини қайд этган. Таҳлилий ва ижтимоий-сиёсий дастурлар кўрсаткичи эса 12,1 фоизни ташкил қилган. Ўзбекистонда медиа истеъмолини ўрганишга қаратилган мазкур сўровда шаҳар ва қишлоқлардан, турли туманлардан танлаб олинган аҳоли вакиллари қатнашган. Натижаларга кўра, янгиликлар ва ахборот дастурлари катта фарқ билан биринчи ўринда. Оила ва бола тарбиясига оид дастурлар 28,6 фоиз, саломатлик ва соғлом турмуш мавзулари 26,9 фоиз, маҳаллий фильмлар эса 23,4 фоиз кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллаган. Тарих, маданият ва санъат дастурлари кўрсаткичи 20,8 фоизни ташкил қилган. Ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар битта тоифада берилган бўлиб, уларнинг умумий кўрсаткичи 20,2 фоизга тенг. Аёллар ва эркаклар жавобларида сезиларли фарқ бор Оила ва бола тарбияси дастурларини аёлларнинг 38,3 фоизи, эркакларнинг 18,7 фоизи қайд этган. Саломатлик мавзусида ҳам аёллар кўрсаткичи юқорироқ яъни 31,1 фоизга қарши 22,6 фоиз. Спорт дастурлари ва жонли трансляцияларда эса эркаклар кўрсаткичи 22,2 фоизни, аёлларники 3,6 фоизни ташкил қилган. Таълимий ва илмий-оммабоп дастурларда ҳар икки гуруҳнинг кўрсаткичи бир хил — 14,3 фоиз. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X