🔴Яна уй оламан деган одамлар чув тушдими? ✔️Imarat Development раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Компания асосчиси эса босим ва таҳдидлар ҳақида гапирмоқда Харидорлар уйлар манзили бўйича чалғитилгани ва пуллари қайтарилмаганидан шикоят қилмоқда. Компания асосчиси Марат Ҳамдамов эса бизнесини эгаллаб олишга уринишлар бўлаётганини даъво қилди. Тошкент шаҳар ИИББ Imarat Development МЧЖ раҳбариятига нисбатан фирибгарлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Терговга қадар текширувга компаниядан хонадон харид қилган фуқароларнинг шикоятлари асос бўлган. Маълум бўлишича, Сергели туманида офиси жойлашган компаниядан уй сотиб олган айрим харидорлар хонадонлар Тошкент шаҳрида қурилади, деб ҳисоблаган. Бироқ кейинчалик турар жой мажмуалари аслида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида жойлашгани аниқланган. Бундан норози бўлган фуқаролар тўлаган пулларини қайтаришни талаб қилган, аммо компания маблағларни қайтармаган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 192¹¹-моддаси (нодавлат ташкилотида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Imarat Development асосчиси Марат Ҳамдамов компания атрофидаги можаро юзасидан баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир ой давомида номаълум шахслар унга ва оиласига босим ўтказиб, компанияни топширишни ҳамда чет элга чиқиб кетишни талаб қилган. Шунингдек, унинг ўз офиси ва қурилиш объектларига кириши чекланган. Ҳамдамов мазкур шахслар компанияни сотиш, мижозларга тегишли тайёр хонадонларни эса банкка гаровга қўйишни режалаштираётганини даъво қилмоқда. «Мижозларимни ҳам, лойиҳаларимни ҳам ташлаб кетмайман. Уйларни охиригача қуриб топшираман. Imarat Development’ни ҳеч кимга бермаймиз!» — деган у. Тадбиркор бу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганини билдирган. Можаро ҳозир бошлангани йўқ. 2025 йил декабрида Imarat Development билан боғлиқ уй-жой можароси юзасидан ижтимоий тармоқларда фуқаролар мурожаатлари эълон қилинган эди. Унда 2023–2024 йилларда хонадон харид қилган фуқаролар уйларнинг ҳақиқий манзили бўйича чалғитилганини билдирган. Шунингдек, Марат Ҳамдамовга алоқадор Perfect-Mansions МЧЖ мансабдорларига нисбатан ҳам аввалроқ Тузел Park турар жой мажмуаси билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган. Қуйи Чирчиқ туманидаги Sergeli City мажмуасида эса қурилиш ишлари давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва қоидабузарликлар билан олиб борилгани аниқланиб, ишлар тўхтатилган эди. Ҳозирча Imarat Development ишида қанча фуқаро жабрлангани, уларнинг қанча маблағи қайтарилмагани ва қурилиши тугалланмаган хонадонлар тақдири қандай бўлиши маълум эмас. Шу билан бирга, компания асосчисининг бизнесни эгаллаб олишга уринишлар ҳақидаги даъволарига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий муносабат билдирилгани ҳақида маълумот йўқ. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 6 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 1 Nov 2026, 08:16 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.