🔴Хакерлар 27 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотларини сотиш билан таҳдид қилмоқда ✔️Миллионлаб фуқароларнинг маълумотлари ҳақиқатан хавф остидами ва давлат идоралари бу даъвога қандай муносабат билдиради? Ўзини BUTTERFLY деб атаган хакерлар гуруҳи Ўзбекистоннинг собиқ Персоналлаштириш агентлиги маълумотлар базасига кириб, 27 миллиондан ортиқ фуқаронинг шахсий маълумотларини қўлга киритганини даъво қилмоқда. Pivot нашрига кўра, хакерлар давлат идораларидан 2 ноябрь куни соат 08:00 гача улар билан боғланишни талаб қилган. Акс ҳолда, маълумотларни darknet'да сотувга чиқариш билан таҳдид қилмоқда. Гуруҳ даъвосига далил сифатида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг шахсий маълумотларини эълон қилган. Жорий йил февралда ҳам 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Кейинроқ вазир Шерзод Шерматов январь ойида учта давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужум уюштирилганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, 15 миллион эмас, тахминан 60 минг фуқаронинг маълумотлари тарқалган. 29 октябрда эса SafeRoad фойдаланувчиларининг паспорт, ЖШШИР, телефон ва транспорт воситаларига оид маълумотлари Telegram ботларда тарқалаётгани айтилди. SafeRoad оператори маълумотлар ўз тизимидан сизиб чиққанини рад этди. Ички ишлар вазирлиги ҳолат Киберхавфсизлик маркази билан биргаликда ўрганилаётганини билдирди. Ҳозирча расмий муносабат йўқ. Агар маълумотлар тарқалгани тасдиқланса, улардан фуқароларга нисбатан фирибгарлик уринишларида фойдаланилиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X