🔴Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Hilton, Wyndham ва CAEx бизнеслари АҚШ компаниясига ўтказилди Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор йирик бизнеслар энди АҚШдаги компания таркибида бўлади. Рақобат қўмитаси бунга рухсат берди. Аммо бу бизнеслар америкаликларга сотилгани йўқ. АҚШ компаниясининг 99,44 фоизи ҳам Ортиқхўжаевлар оиласи назоратида. Яъни мулклар бир оиланинг Ўзбекистондаги компаниясидан шу оиланинг АҚШдаги компаниясига ўтказилган. Қизиғи, битим учун белгиланган 18 миллион долларлик инвестиция шарти ҳам бекор қилинган. Uzdiplomat.uz аввалроқ ушбу бизнеснинг 100 миллион долларлик кредитга кафил бўлгани, мулкдорга 17,5 миллион доллардан ортиқ маблағ тақсимлангани ва компаниялар ўртасидаги 36 миллион долларлик операциялар ҳақида ёзган эди. Хўш, Ортиқхўжаевлар оиласи нега Ўзбекистондаги йирик бизнесларини АҚШ компанияси таркибига ўтказди? Бу жараён қандай амалга оширилди ва Америка ҳужжатларида оиланинг бизнесига оид яна қандай молиявий маълумотлар ошкор бўлган? ✔️Батафсил Uzdiplomat.uz' мақоласида ўқинг! 👉 Аввалги суриштирув Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X