🔴 «Ўзбекистонда ҳукумат тайинлаган ректорлар қанчалик мустақил?» — Абдуқодир Тошқуловга савол Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов университетига берилган академик ва молиявий мустақилликдан қаноатланишини билдирди. Айни пайтда, у ректорларни сайлаш тизимига ўтиш вақти келганини ҳам айтди. Uzdiplomat мухбири Абдуқодир Тошқуловдан ректорларнинг мустақиллиги, Олий таълим вазирлиги олдида ҳисобдорлиги ва уларни юқоридан тайинлаш амалиёти ҳақида сўради. Журналист ректорлар катта олий таълим муассасасини бошқариши, шундай экан, уларга Ғарб университетларидаги каби кенгроқ мустақиллик бериш зарурлигини таъкидлади. Тошқулов эса ҳозирда 40 та давлат университетига академик ва молиявий мустақиллик берилганини айтиб, мавжуд имкониятлардан қониқишини билдирди. «Ҳозир икки йўналишда мустақиллик берилган университетнинг мустақиллигидан мен ректор сифатида қаноатланаман», — деди у. Журналист вазирлик томонидан бериладиган топшириқлар, қабул квоталари ва ходимларнинг маошини белгилаш масаласидаги чекловларни эслатди. «Маошни тўлиқ мустақил ҳал қиламиз. Ҳозир устама бериш даражаси ҳам чекланмаган. KPI тизимлари жорий қилинган. Ҳар қандай вазиятда сметани ўзгартира оламиз», — деди Тошқулов. Унинг айтишича, университет харажатлар сметасини йил давомида ўзгартириш имкониятига эга. Шунингдек, Термиз давлат университетида Малайзиянинг Утара университети франшизаси ва 15 та давлатдаги 30 дан ортиқ олийгоҳ билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 6 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 31 Oct 2026, 07:50 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 9.2K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.