🔴 Миллий гвардия мактабларга бириктирилгач, бир йил давомида ўқишга бормаётган болаларни аниқлади Миллий гвардия ходимлари томонидан республика бўйича мунтазам дарс қолдириб келган 1008 нафар ўқувчи аниқланган. Идора вакилининг матбуот анжуманида билдиришича, олиб борилган ишлар натижасида уларнинг 97 фоизи дарсга қайтарилган. Масъулнинг айтишича, аниқланган болалар орасида ўн кунлаб, бир ойлаб, ҳатто бир йил давомида мактабга бормаганлар ҳам бўлган. Ҳарбий хизматчилар маҳалла еттилиги билан биргаликда уларнинг хонадонларига бориб, дарс қолдириш сабабларини ўрганган. Ушбу натижалар ҳарбий хизматчилар 4 июлдан кейин мактабларга бириктирилгач амалга оширилган ишлар билан изоҳланган. Миллий гвардия вакилига кўра, улар орасида хорижга кетганлар, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётганлар ва бошқа сабабларга кўра дарсга қайтмаганлар бор. Бироқ ҳар бир тоифа бўйича алоҳида рақамлар келтирилмаган. Вакил Миллий гвардия асосан Ўзбекистон ҳудудида бўла туриб мактабга бормаётган ўқувчилар билан ишлаётганини таъкидлаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X