🔴Энди Тошкент паркларида роботлар қоровуллик қилиши режалаштирилмоқда Миллий гвардия пойтахтда сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган дрон ва роботларни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда бўлим бошлиғи, подполковник Мадумаров маълум қилди. Унинг айтишича, қурилмалар одамлар тўпланиши ва эҳтимолий тартиббузарликлар ҳақидаги маълумотларни реал вақтда марказга узатади. Бу тезкор қарор қабул қилиш вақтини қисқартиришга ёрдам бермоқда. Келгусида анъанавий патрулларни дрон ва роботлашган қурилмалар билан алмаштириш назарда тутилган. Бироқ якуний қарорларни операторлар қабул қилади. Йил якунигача паркларда жамоат тартибини сақлашда роботлардан фойдаланиш режалаштирилган. Ҳозирча ишлар синов босқичида. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X