🔴Наманганда электр тармоғи ходимлари 300 млн сўм жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар талаб қилган Наманганда «Энергосавдо» филиалининг Янги Наманган тумани бўлими бошлиғи ва устаси фуқародан 2 500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Департамент маълумотига кўра, бўлим бошлиғи Ф.А. ва уста А.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.К.нинг «Гўзал» маҳалласидаги нотурар биносида ўрнатилган электр ҳисоблагичини гўёки носоз деб кўрсатган. Улар бу бўйича далолатнома тузилса, 300 млн сўм жарима қўлланилишини айтиб, ҳужжатни расмийлаштирмаслик эвазига 4 минг доллар талаб қилган. Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими ўтказган тезкор тадбирда улар сўралган пулнинг 2 500 долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш ва 212-моддаси — пора олиш-беришда воситачилик қилиш билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X