🔴«Гапиришдан кўра тинглаш муҳимроқ» — Шерзодхон Қудратхўжа Анқарадаги форум ҳақида Анқарада туркий давлатлар ўртасида медиа, таълим ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган «Туркий дунё мулоқот форуми» бошланди. Тадбирда иштирок этаётган Шерзодхон Қудратхўжа Uzdiplomat.uz мухбирига берган интервьюсида мулоқотнинг асосий шарти бир-бирини тинглаш эканини таъкидлади. 30–31 октябрь кунларига мўлжалланган форум Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси томонидан Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити доирасида ташкил этилган. «Ғоядан мулоқот сари, олға» шиори остидаги тадбир медиа ва коммуникация мутахассислари, олимлар, таҳлил марказлари, маданият ва санъат вакилларини бирлаштирмоқда. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа форумдан кутилаётган натижа ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ўзаро ҳурмат ва тинглаш маданиятига эътибор қаратди. «Бу фақат гапириш эмас, бу — бир-биримизни тинглаш. Ўзи гапиришдан кўра тинглаш муҳимроқ. Мен бугун келдим, мана, сизга ҳозир интервью бериб турибман ва кўп эшитдим, кўп тингладим. Биз бугун, XXI асрда, бир-биримизни тинглашни ўрганишимиз керак», — деди у. Қудратхўжанинг фикрича, туркий халқларнинг муштарак тарихи, маданияти ва қадриятлари медиа соҳасидаги ҳамкорлик учун ҳам муҳим манба бўла олади. У форумда туркий давлатларнинг миллий нақшлари ва маданий рамзлари акс эттирилганига эътибор қаратиб, бундай тадбирлар халқларни яқинлаштириши кераклигини айтди. Форумнинг медиага оид кун тартибида дезинформацияга қарши кураш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, қўшма медиа платформаларини яратиш ва стратегик коммуникацияни кучайтириш масалалари бор. TRT Avaz маълумотига кўра, Туркия–Ўзбекистон муносабатлари ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳам муҳокамаларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Суҳбатда Қудратхўжа Туркия Республикаси ташкил топганининг 103 йиллиги муносабати билан кузатган байрам кайфияти ҳақида ҳам гапирди. У Анқара кўчаларидаги одамларнинг қувончи ва мустақилликка муносабати ўзида таассурот қолдирганини айтди. «Дунёда шундай миллатлар борки, давлати йўқ. Шундай миллатлар борки, байроғини осолмайди. Биз жуда бахтлимиз», — деди Қудратхўжа. Ташкилотчилар маълумотига кўра, форум дастурида университетлар, таҳлил ва тадқиқот марказлари ўртасида билим ҳамда ғоя алмашинувини кучайтириш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, туркий халқларнинг тарихий-маданий меросига бағишланган кўргазмалар ва маданий тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 7 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 30 Oct 2026, 12:28 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.