Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 7 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴ID-карта билан сафарлар, 100 та қўшма лойиҳа ва умумтуркий луғат... ✔️Мирзиёев ТДТ саммитида нималарни таклиф қилди? Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Анқарада ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммитида савдо, транспорт, туризм ва таълим соҳаларига оид қатор ташаббусларни илгари сурди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон раҳбарининг асосий таклифлари қуйидагилардан иборат: - «ТДТ плюс» форматида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Учинчи мамлакатлар билан мулоқотни соҳавий вазирлар учрашувларидан бошлаш таклиф қилинди. Учрашувлар савдо, транспорт ва инвестиция йўналишларида аниқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилиши керак. - «Туркий дунё — 100» дастурини қабул қилиш. Дастур юзта стратегик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳасини қамраб олиши кўзда тутилмоқда. Улар орасида нодир минералларни қайта ишлаш ва «яшил» энергетика ускуналарини маҳаллийлаштириш лойиҳалари бор. Молиялаштиришга Туркий инвестиция жамғармаси ва халқаро молия институтлари ресурсларини жалб қилиш таклиф этилди. - Тадбиркорлар учун ўзаро ҳуқуқий ёрдам тизимини яратиш. Тижорат ишлари бўйича кўп томонлама шартнома тузиш, ҳуқуқий ёрдам сўровлари ва ҳужжатларни электрон алмашиш учун рақамли платформа ташкил этиш ташаббуси билдирилди. - Туркий давлатларнинг қўшма логистика тармоғини ташкил этиш. Ўрта коридорни яхлит иқтисодий тизимга айлантириш мақсадида «Туркий давлатлар логистика комплекслари тармоғи»ни тузиш ва биргаликда бошқариш таклиф қилинди. - «Туркий туризм альянси»ни тузиш. Ташаббус туркий давлатларнинг туризм салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган. - ID-карталар билан сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш. Аҳолининг ўзаро сафарларини соддалаштириш учун кўп томонлама битим ишлаб чиқиш таклиф этилди. - «Умумтуркий сўзлар луғати»ни яратиш. Луғатга туркий тиллардаги муштарак, барча туркий халқлар учун тушунарли сўзларни жамлаш ташаббуси илгари сурилди. Бундан ташқари, Мирзиёев «Янги Ўзбекистон стипендияси» доирасида туркий давлатлар ёшларига ҳар йили таълим грантлари ажратилишини маълум қилди. Ўзбекистоннинг 2027 йилни «Табиатни асраш йили» деб эълон қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланганини ҳам қайд этди. Саммитда ТДТнинг янги бош котиби лавозимига Ўзбекистон вакили Мирвоҳид Азимов номзоди қўллаб-қувватланди. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K30 Oct 11:0214 Nov 04:168.4K30 Oct 11:02: 0 views14 Nov 04:16: 8,440 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
30 Oct 2026, 11:020
14 Nov 2026, 04:168.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.