🔴 Тошкентда уйда яроқсиз пиво ишлаб чиқараётганлар ушланди Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, “Салар бўйи” кўчасидаги хонадонлардан бирида фуқаро В.Т. ва бошқалар қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқарган. Тезкор тадбир давомида яширин цехдан 22 турдаги пиво ичимликлари ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат юзасидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни сотиш мақсадида ишлаб чиқариш билан боғлиқ модда асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X