🔴Мубашшир Аҳмад озодликка чиқиши мумкин ✔️Адвокат кассация шикояти киритди Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсуновнинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ 2026 йил 27 октябрь куни суд ҳукми устидан кассация шикояти киритилганини маълум қилди. Адвокатнинг айтишича, шикоят Учтепа туман жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган. Энди иш Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Ҳимоя томони Жиноят кодексининг 244-1-моддаси учинчи қисми «г» банди ҳамда 156-моддаси иккинчи қисми бўйича оқлов ҳукми чиқарилишини сўрамоқда. Шунингдек, шикоятга қўшимча ҳужжатлар ва далиллар илова қилинган. Адвокат Мубашшир Аҳмаднинг Туркияда туриб қилган чиқишлари YouTube орқали Ўзбекистонда тарқалиши учун алоҳида рухсат талаб этилишини билмагани ҳақидаги важни ҳам келтирган. «Агар кассация шикоятимиз тўлиқ қаноатлантирилса, Мубашшир Аҳмад суд залидан озод қилиниши лозим», — деди адвокат Абдуллоҳ Содиқ. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X