🔴 Ўзбекистонда 60 мингга яқин олий маълумотли ишсиз бор — Бандлик департаменти Ўзбекистонда 674 минг нафар ишсиз фуқаронинг 9 фоизи, яъни 60 мингга яқини олий маълумотли. Бу ҳақда Аҳоли бандлиги департаменти директори Собир Ҳайтмуратов Uzdiplomat мухбири саволига жавобан маълум қилди. Uzdiplomat мухбири Жаҳон банки вакилининг Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган омиллардан бири малакали кадрлар етишмаслиги экани ҳақидаги фикрини тилга олиб, мамлакатдаги меҳнат бозори билан боғлиқ зиддиятга эътибор қаратди. «Бир томондан, ишсизлик муаммоси бор, кўплаб фуқаролар иш излаб хорижга кетмоқда. Иккинчи томондан, Жаҳон банки Ўзбекистонда малакали кадрлар етишмаслигини айтмоқда. Хўш, бизда олий маълумотли ишсизлар ҳам борми?» — дея савол берди журналист. Собир Ҳайтмуратов буни тасдиқлади. «Ҳозирги кунда 674 минг нафар ишсиз фуқаромиз бўлса, шундан 9 фоизи олий маълумотли. Бу 60 минг атрофидаги фуқарони ташкил этади», — деди у. Департамент директорига кўра, меҳнат бозори ҳар чоракда ўрганилади. Бироқ иқтисодиётда янги соҳалар пайдо бўлиши билан иш берувчиларнинг кадрларга қўядиган талаблари ҳам ўзгармоқда. Унинг таъкидлашича, олий таълим муассасалари асосан назарий билим беради, иш берувчилар эса амалий кўникмаларга эга мутахассисларни қидиради. Ҳайтмуратов бу муаммони ҳал қилиш учун дуал таълимни ривожлантириш, корхоналарни кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб этиш ва ходимларни ишга қабул қилгандан кейин ҳам ўқитиш зарурлигини билдирди. Шунингдек, у Германия мисолида олий маълумотли ёшларнинг ҳатто амалиёт ўташ учун жой топишда қийналаётганини айтди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 7 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 30 Oct 2026, 05:26 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.3K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.