🔴Мирзиёев ва Эрдоған бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма кенгаш тузишни муҳокама қилди Ўзбекистон ва Туркия президентлари бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған бугун Анқарада учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди. Музокараларда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш ва янги йўналишларда амалий ҳамкорликни давом эттириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Учрашувда икки давлат ўртасида савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар ҳамда авиақатновлар сони ўсиб бораётгани қайд этилди. Расмий хабарда янги лойиҳаларнинг қиймати ва кенгашни тузиш муддати очиқланмаган. Президентлар сиёсий-дипломатик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, бўлажак тадбирлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашган. Мирзиёев Туркия халқини Республика куни билан табриклади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X