🔴АҚШда ўзбекистонликни «энг ёмон жиноятчилар» қаторида кўрсатилди АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Оҳайо штатида ушланган, жиноий ўтмишга эга ноқонуний муҳожирлар ҳақидаги баёнотида ўзбекистонлик Сардор Тиркашевни ҳам «энг ёмонлар» қаторига киритди. Вазирлик хабарига кўра, Иммиграция ва божхона назорати хизмати — ICE ходимлари Тиркашевни 7 октябрь куни Оҳайо штатининг Чилликоти шаҳрида ушлаган. Идора маълумотида у оғирлаштирувчи ҳолатларда ҳужум қилишнинг икки эпизоди ҳамда талончилик учун аввал судлангани қайд этилган. Вазирлик Тиркашевни АҚШда ноқонуний яшаб келган шахс сифатида кўрсатган. Баёнотда жами беш нафар хорижлик ҳақида маълумот берилган. Улар турли саналарда қўлга олинган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X