🔴 «Сув танқислиги ва ер шўрланишига қандай ечим бор?» ✔️ «Аграр университетнинг нуфузи нега паст?» ✔️ Ректор Нарзулло Обломуродовда аниқ жавоб борми? Ўзбекистонда сув танқислиги ва ерларнинг шўрланиши қишлоқ хўжалиги олдида турган энг долзарб муаммолардан. Хўш, аграр соҳа учун мутахассислар тайёрлайдиган олийгоҳ бу муаммоларга қандай илмий ечимлар таклиф қилмоқда? Uzdiplomat мухбири Тошкент давлат аграр университети ректори Нарзулло Обломуродовга шу савол билан мурожаат қилди. Ректорнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалигида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда, университетнинг таълим ва илмий дастурлари ҳам долзарб муаммолар ечимига қаратилган. У тупроқ таҳлили, генетика, селекция, янги экин турлари ва маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича илмий лойиҳалар олиб борилаётганини билдирди. Бироқ сув танқислиги ва ер шўрланишига қарши айнан қандай технологиялар ишлаб чиқилгани, улар қаерда синовдан ўтказилгани ва қандай натижа бергани ҳақида аниқ мисол келтирмади. Мухбир университетнинг нуфузи, ёшларнинг аграр соҳага қизиқиши ва олийгоҳнинг рейтингдаги ўрни ҳақида ҳам савол берди. Обломуродов университет ташкил этилганидан буён 150 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаганини айтди ва мухбирни олийгоҳ фаолияти билан танишишга таклиф қилди. Университетнинг ҳозирги рейтинги ҳақидаги саволга эса аниқ кўрсаткич келтирмасдан, дунёда меҳнат бозори ўзгараётгани, урбанизация кучаяётгани ва қишлоқ хўжалигига муносабат ўзгариб бораётганини таъкидлади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 7 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 29 Oct 2026, 06:33 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.