Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида тунги ҳарорат −3 даражагача тушади Ўзбекистонда 27 октябрга ўтар кечаси Қорақалпоғистон, Хоразм ва айрим тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 3 даража совуққача пасайиши кутилмоқда. Ўзгидрометнинг маълум қилишича, кундузи ушбу ҳудудларда 12–17 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида тунги ҳарорат асосан 2–7 даража илиқни ташкил этади. Бироқ чўл ҳудудларининг айрим жойларида 2 даража совуқ кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво 15–20 даражагача илийди. Тошкент шаҳрида 27 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 6–8, кундузи 19–21 даража илиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида эса кечаси 3–8, кундузи 17–22 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган. Ҳафталик прогнозга кўра, 28 октябрда айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғади, шимолий ва шарқий ҳудудларда эса ёғингарчилик кутилмайди. 28–30 октябрь кунлари тоғолди ва тоғли жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 26–27 октябрь кунлари шимол ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор. Ўзгидромет ҳафта давомида ҳарорат иқлим меъёрига мос бўлишини қайд этган. Мамлакатнинг катта қисмида кечалари 5–10, кундузи 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K26 Oct 10:2514 Nov 04:167K26 Oct 10:25: 0 views14 Nov 04:16: 6,990 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
26 Oct 2026, 10:250
14 Nov 2026, 04:167K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.