🔴 Ўзбекистонда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди Ўзбекистонда марказлаштирилган иситиш тизими ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида ўртача 8 даражадан паст бўлганидан кейин ишга туширилиши керак. Иситиш мавсумини бошлаш санасини эса ҳудудий ҳокимликлар белгилайди. Ҳаво ҳарорати пасайиб бораётгани сабаб аҳоли ўртасида кўп қаватли уйларга иссиқлик қачон берилиши ҳақида саволлар кўпаймоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, иситиш мавсуми ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет беш кун давомида 8 даражадан паст бўлганидан кейинги кундан бошланиши белгиланган. Бунда иситиш мавсумининг аниқ бошланиш ва тугаш санасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. Қоидада кундузги ёки тунги ҳарорат эмас, айнан ўртача суткалик ҳарорат назарда тутилган. Демак, кечаси ҳаво 8 даражадан пастга тушиши иситиш тизимини дарҳол ишга тушириш учун асос бўлмайди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X