🔴Тўйларни йиғилишлар билан қисқартириб бўладими? ✔️Амалдорларнинг ўзи тантанали тўйлар қилса, ҳатто Маданият вазири дабдабали маросимларда хизматда бўлса, аҳолига тежамкорлик ҳақидаги чақириқлар қанчалик таъсир қилади? Ўзбекистонда тўй-маъракалардаги исрофгарчиликни камайтириш учун яна тарғиботни кучайтиришга чақирилмоқда. «Маромийлик» лойиҳасининг дастлабки босқичида 1 156 та тадбир ўтказилган, аммо ҳисоботда оилаларнинг тўй харажатлари қанчага камайгани кўрсатилмаган. «Юксалиш» сўровида ҳар тўрт иштирокчидан бири тўй учун қарз олганини ёки олишни режалаштирганини айтган. Ойига 500 минг сўмдан жамғара оладиган оилага эса 30 миллион сўмлик тўй пулини йиғиш учун беш йил керак. Натижани йиғилишлар сони билан эмас, тўйини қарзсиз ўтказа олган оилалар сони билан баҳолаш вақти келмадими? Тарғиботнинг ўзи етарлими ёки тўйларга чекловларни кучайтириш керакми? ➡️Батафсил — мақолада. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X