🔴Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича олтинчи ўринда ✔️Тонгда тоза ҳаво фақат Урганч ва Термизда қайд этилган Бугун эрталаб Тошкент IQAir платформасининг ҳавоси ифлосланган йирик шаҳарлар рейтингида 158 US AQI кўрсаткичи билан олтинчи ўринда қайд этилди. Тонгда тоза ҳаво фақат Урганч ва Термизда кузатилган. Соат 09:53 даги рейтингда Лаҳор, Кучинг, Дакка, Мумбай ва Карачи Тошкентдан олдин жойлашган. Ҳавоси энг тоза йирик шаҳарлар рўйхатини эса Мельбурн ва Окленд бошқарган. Бу вақтда пойтахт ҳавосидаги PM2,5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилган даражадан 13 баравар юқори экани ҳам келтирилган. Ўзгидрометнинг соат 09:00 даги маълумотига кўра, Тошкент ҳавосида PM10 заррачалари миқдори 120 мкг/м³ га етган. Бу идора келтирган 75 мкг/м³ меъёрдан 1,6 баравар кўп. PM2,5 миқдори эса 60 мкг/м³ бўлиб, маҳаллий рухсат этилган меъёрнинг юқори чегарасига тенг бўлган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X