Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 22.7%7.9K avg views
Posting 9.0/day last 2 hours ago
Reactions per 1K views 9.4 👍 ❤ 🔥

🔴«Одамлар бир ходимнинг хатти-ҳаракатидан бутун тизимга баҳо беради» Президент ички ишлар ходимларига мурожаат қилди Президент Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимларига фуқароларни диққат билан тинглаш, уларнинг муаммоларини қонуний ҳал этиш ва ҳар бир инсонга ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигини эслатди. Давлат раҳбарига кўра, одамларнинг бутун ички ишлар тизими ҳақидаги тасаввури кўп жиҳатдан битта ходимнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Бироқ бу талаблар амалда қанчалик бажарилмоқда? Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади. Давлат раҳбари ўз мурожаатида ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги хизматларини эътироф этиш билан бирга, ходимларнинг фуқароларга муносабати, қонунга риоя қилиши ва ҳалоллиги масаласига ҳам алоҳида тўхталди. «Сизга мурожаат қилган фуқарони диққат билан тинглаш, унинг муаммосини қонуний ҳал этишга кўмаклашиш халқнинг тизимга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Чунки, одамлар бир ходимнинг муомаласи ва хатти-ҳаракатидан бутун тизим ҳақида хулоса чиқаради», — деди Президент. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K24 Oct 17:0314 Nov 04:169.7K24 Oct 17:03: 0 views14 Nov 04:16: 9,680 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
24 Oct 2026, 17:030
14 Nov 2026, 04:169.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.