🔴Пулини ололмаган экспортчи нега яна жарима тўлаши керак? Хорижий харидор маҳсулот ҳақини вақтида тўламайди, жарима эса ўзбекистонлик тадбиркорга солинади. Иқтисодчи Юлий Юсупов бу амалиётни танқид қилиб, уни бизнес ва экспорт ривожига тўсиқ деб баҳолади. «Айбдор — пулни тўламаган томон. Лекин давлат негадир жабрланган томонни жаримага тортади. Мантиқ қаерда?» — дейди у. 2025 йилда ташқи савдо активларини вақтида қайтармаганлик учун 9,1 минг тадбиркорга 3,3 трлн сўм жарима қўлланган. Бу аввалги йилдагидан тўрт баравардан кўп. Депутатлар айрим ҳолларда жарималарни икки баравар камайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Аммо Юсуповнинг фикрича, жазони юмшатиш асосий муаммони ҳал қилмайди. Пулини ололмаган тадбиркорни жазолашнинг ўзи қанчалик тўғри? Батафсил сайтда ўқинг! Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X