🔴 Ўзбекистон Россиянинг тозаланмаган писта ёғини энг кўп сотиб олувчи давлатга айланиши мумкин Ўзбекистонда ўсимлик ёғини қайта ишлаш корхоналари қуввати ошиб бормоқда. Бироқ маҳаллий хомашё етишмаслиги сабабли мамлакат Россиядан тозаланмаган ўсимлик ёғи импорт қилувчи йирик бозорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги бозорлари ва логистикаси бўйича эксперт Алишер Маҳмудов APK-Inform нашрига маълум қилди. Экспертнинг таъкидлашича, Марказий Осиёда қадоқланган ўсимлик ёғи бозори тўйинган. Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар учун асосий имконият тозаланмаган ёғни катта ҳажмда етказиб бериш ва уни маҳаллий корхоналарда қайта ишлаш билан боғлиқ. 2026 йилда Ўзбекистоннинг ўсимлик ёғи ресурслари 866 минг тонна бўлиши прогноз кутилмоқда. Шундан: 441 минг тоннаси — импорт; 349 минг тоннаси — маҳаллий ишлаб чиқариш; 76 минг тоннаси — йил бошидаги захиралар. Бу ҳисоб-китобларга кўра, импорт мамлакат ўсимлик ёғи ресурсларининг қарийб 51 фоизини ташкил этади. Алишер Маҳмудовнинг фикрича, 2026–2027 йиллар учун асосий иқтисодий модель Россия хомашёси, Ўзбекистоннинг қайта ишлаш қувватлари ва логистика имкониятларига таянади. Ўзбекистон Россия ёғини қайта ишлаш билан чекланмай, уни Афғонистон, Покистон ва Хитойнинг ғарбий ҳудудларига етказиб бериш марказига ҳам айланиши мумкин. Бироқ, шу ўринда қишлоқ хўжалиги мутасаддидарига савол туғилади: Ўзбекистонда ёғ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватлари кенгаяётган бир пайтда, нега мамлакат ички эҳтиёжни таъминлаш учун ҳам импортга бунчалик боғлиқ бўлиб қолмоқда? Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X