🔴Аҳолига мўлжалланган газни қимматга сотганлар фош бўлди ✔️39 та ҳолатга газ идоралари ходимлари алоқадор Ўзбекистон бўйлаб 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. ДХХ маълумотига кўра, уларнинг 39 тасида газ идоралари ходимларининг бевосита алоқадорлиги қайд этилган. ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура, ФВВ ва «Ўзэнергоинспекция» ҳамкорлигидаги тадбирларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан зиёд газ баллони ва 13 тонна 636 килограмм суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида олинган. Хусусан, Жиззах вилоятида тўққизта ҳолатда сотиш мақсадида ноқонуний сақланаётган 239 та газ баллони топилган. Шундан 152 тасини илгари Зомин тумангаз таъминот бўлимида юқори лавозимлардан бирида ишлаган шахс қариндошининг хонадонида сақлаб келгани билдирилди. Сирдарёда Ховос тумангаз бўлими мансабдорларидан бирининг уйидан ҳужжатсиз сақланаётган 30 та, Навоийда эса Хатирчи тумангаз бўлими ҳайдовчисининг уйидан 26 та баллон олинган. Самарқандда Ургут туманидаги газ тўлдириш шохобчаси қоровули газ билан тўлдирилган учта баллонни 2,5 миллион сўмга сотаётган вақтда ушланган. Пастдарғомда эса бир фуқаронинг хонадонидан 22 та тўлдирилган баллон топилган. ДХХга кўра, у баллонларни тумангаз ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан олиб, аҳолига 100 минг сўмдан сотган. Фарғонада Қўштепа тумангаз бўлими муҳандиси ва чилангари аҳоли учун ажратилган саккизта газ баллонини сотиш мақсадида уйларида сақлагани маълум қилинди. Сурхондарёда жами 65 та баллоннинг ноқонуний сақланаётгани ҳужжатлаштирилган. Жумладан, Бандихон туманида яшовчи фуқаро тумангаз ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан олган 32 та баллонни қимматроқ нархда қайта сотмоқчи бўлган. Шунга ўхшаш ҳолатлар Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган ва бошқа ҳудудларда ҳам аниқланган. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2026 йил 12 сентябрдаги қарори билан «Ҳудудгазтаъминот» таъсисчилигида «LPG-Trade» компаниясини ташкил этиш белгиланган. Қарор суюлтирилган газ таъминотига хусусий секторни жалб қилиш, рақобатни кенгайтириш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этишни назарда тутади. Энергетика вазирлиги изоҳига кўра, бу жараёнда аҳолига газ етказиб бериш устувор бўлиб қолиши керак. Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар эса давлат томонидан моддий қўллаб-қувватланади. ДХХ аҳолига мўлжалланган суюлтирилган газ билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар ҳақида 1520 қисқа рақамига хабар беришни сўраган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 9 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 24 Oct 2026, 04:30 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.