🔴Ансабхон Закиров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди Президент қарори билан Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Закиров 2025 йил май ойида агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. Ундан аввал «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасасига раҳбарлик қилган. Агентликнинг аввалги раҳбари Акмал Жуманазаров 2024 йил февралдан 2026 йил сентябргача — қарийб 2 йил 7 ой ушбу лавозимда ишлаган. У жорий йил 22 сентябрда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинланиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X