🔴 Ўзбекистонда 3 триллион сўм алимент ундирилди, аммо Президент қабулхонасига шикоятлар ҳамон кўп 2026 йил бошидан буён Ўзбекистонда 3 триллион сўм алимент маблағлари ундирилган. Бироқ алимент ундириш масаласи аҳолини қийнаётган муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг дастлабки етти ойидаёқ Президент Халқ қабулхонасига ушбу масалада 36 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида ўтказилган брифингда 2026 йил давомида ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Унга кўра, йил бошидан буён жами 54,8 триллион сўмлик маблағ ундирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 триллион сўмга кўп. Шундан 36,7 триллион сўми давлат, 16,5 триллион сўми тадбиркорлик ва бошқа субъектлар, 1,6 триллион сўмдан ортиғи эса фуқаролар манфаатлари учун ундирилган. Ижтимоий йўналишда 3 триллион сўм алимент маблағи ундирилган. Шунингдек, «Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисобидан 565 нафар фуқарога 30,5 миллиард сўм тўлаб берилган. МИБ алимент ундириш бўйича катта маблағларни эълон қилаётган бўлса-да, бу масала Президент Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар орасида ҳамон муҳим ўрин тутади. 2026 йил 13 август куни Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Фаррух Омонов маълум қилишича, йилнинг январь–июль ойларида алимент ундириш билан боғлиқ 36 806 та мурожаат келиб тушган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X